Линклар

Германиянинг Франкфурт шаҳрида Европа Марказий банкининг янги бош қароргоҳи очилишига қарши намойиш пайтида полиция ва норозилар ўртасида тўқнашув содир этилди.

Хабарларда айтилишича, немис полицияси тўқнашувлар ортидан 300 одамни ҳибсга олган. Норозилар полициячиларни тошбўрон қилиб, бир неча автомобилни ёқиб юборган.

Намойиш ташкилотчилари митингга 10 минг одам келганини маълум қилмоқда. Намойишчилар Европа банки евро ҳудудига кирган давлатларда қаттиқ иқтисодий чекловларнинг киритилишида ва капиталистик системанинг ривожланишида катта аҳамият касб этмоқда, деб ҳисобламоқдалар.

XS
SM
MD
LG