Линклар

АҚШ Конгрессининг вакиллар палатаси намоёндалари 18 март куни президент Барак Обамага Усмонли Турк империясида арманлар геноцид қилинганини тан олишга чақирилган резолюцияни тақдим этди.

Резолюцияга республикачилар ва демократлар вакилларидан 40 киши имзо чеккан. Резолюцияда Барак Обама арманлар қатлиомини тан олиш орқали Арманистон ва Туркия ўртасидаги муносабатларни яхшилашга ва барқарорлаштиришга ҳисса қўшишга чақирилган.

Анқара 1915 йилда содир этилган тўқнашувларда кўплаб арманлар ўлдирилганига оид фактларни тан олган ҳолда, 1,5 миллион арман геноцид қилингани тўғрисидаги иддаоларни рад этиб келади. Арманистон эса мазкур қирғинни геноцид, деб тан олинишини талаб қилмоқда.

XS
SM
MD
LG