Линклар

Сербияда мусулмонларни геноцид қилишда иштирок этганлар қўлга олинди


Босния ва Герцоговина: Мусулмон қиз Серебрица қурбонлари мемориалида геноциднинг янги аниқланган 173 қурбони тобутларидан бир олдида.

Босния ва Герцоговина: Мусулмон қиз Серебрица қурбонлари мемориалида геноциднинг янги аниқланган 173 қурбони тобутларидан бир олдида.

Сербия полицияси 1995 йилда Серебриницада минглаб мусулмонларни қатлиом қилишда иштирок этганликда гумонланган саккиз кишини қўлга олди.

Сербия ва Босния прокурорларидан иборат тергов гуруҳи 18 март куни Ассошиэйтед пресс агентлигига қўлга олинганлар 1995 йилда Босния серблари қуролли гуруҳининг аъзолари бўлган ҳамда “фуқароларга қарши ҳарбий жиноятларни содир этган”ликда гумонланаётганини билдирган.

Хабарда айтилишича, қўлга олинганлар Босния ва Герцоговинанинг Серебриница шаҳридаги омборхоналардан бирида 1995 йилнинг июлида мингдан ортиқ мусулмонни ўлдирган.

Собиқ Югославияда 1990 йилларда содир бўлган фуқаролар уруши даврида серблар томонидан 8 мингдан ортиқ мусулмон қатлиом қилингани айтилади.

Серебриницадаги қатлиом БМТ томонидан геноцид сифатида тан олинган. Бу Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Европада тинч аҳолининг ўлдирилиши геноцид деб тан олинган ягона ҳолатдир.

XS
SM
MD
LG