Линклар

Тунисда "террорчиликка қарши уруш" эълон қилинди


Tунисда 18 март кунги кўриниш.

Tунисда 18 март кунги кўриниш.

Тунис президенти “терроризмга қарши аёвсиз уруш очиш”га ваъда қилди.

18 март куни Тунис пойтахтида музейга қуроллилар томонидан содир этилган ҳужумда 19 нафар инсон, жумладан,17 хорижий сайёҳ ўлдирилган, 22 сайёҳ ва икки тунислик жароҳат олган эди.

Мазкур воқеадан сўнг мамлакат телевиденияси орқали чиқиш қилган президент Бежи Каид ас Сибсий: “Биз террорчиликкак қарши уруш ҳолатидамиз ва бу озчилик бизни қўрқита олмайди”, деб баёнот берди.

Тунис парламенти яқинида жойлашган “Бардо” музейига қилинган ҳужумда ҳалок бўлганлар орасида Италия, Германия, Польша ва Испания сайёҳлари бўлган. Ҳужум Тунис парламенти “Террорчиликка қарши кураш” тўғрисидаги қонунни муҳокама қилаётган пайтда уюштирилган.

Европолик сайёҳлар ҳисобига йирик даромад кўрадиган Тунис ҳозиргача нисбатан тинч мамлакат ҳисобланарди.

XS
SM
MD
LG