Линклар

Байден ва Порошенко Россияга нисбатан санкциялар ҳақида гаплашди


Жо Байден.

Жо Байден.

АҚШ вице президенти Жо Байден ва Украина президенти Петро Порошенко Россияга нисбатан санкциялар масаласи Минск келишимининг бажарилиши ёки бажарилмаслиги билан боғлиқ бўлиши кераклиги тўғрисида келишиб олди.

18 март куни Порошенко билан телефон орқали суҳбатлашган Байден Украина парламенти 17 март куни исёнчилар томонидан назорат қилинаётган ҳудудларнинг алоҳида мақоми тўғрисида қарор қабул қилганини олқишлади.

Мазкур қарорда Украина шарқида ўзини мустақил деб эълон қилган тан олинмаган ҳудудларда Украина қонунларига амал қилинган ҳолда сайлов ўтказилса, уларга чекланган миқдорда ўзини-ўзи бошқариш ҳуқуқи берилиши назарда тутилган. Россия ва исёнчилар эса бу талабни рад этмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 18 март куни “Украина парламенти Минскда эришилган шартномани қайта ёзиб чиқишга ҳаракат қилди”, деб билдирди.

12 февралда Минскда ўтган Германия ҳамда Франция ўртамчилигидаги музокараларда Украина ва Россия сулҳ шартномасига эришган эди. Бироқ Украина Бош вазири Арсений Яценюк “Россия ва террорчилар Минск режасига амал қилишига Киевда жуда ҳам ишонишмайди”, деб баёнот берди.

XS
SM
MD
LG