Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:30

Ўзбекча сўкинишлар луғати керакми?


Куни кеча Россия Давлат думаси рус тилининг сўкинишлар луғатини тузиш таклифи билан чиқди.

Агар Ўзбекистонда ҳам шундай луғат тузишга эҳтиёж туғилиб қолса борми, тилшунослар кўп қийналмасди. Сўконғич раҳбарларнинг оғзидан чиқаётганажабтовур дашномлар ёзиб олинса, бас – ўшаларнинг ўзи бир неча жилд китоб бўларди.

Бу ёғини сўрасангиз, рус тилининг ҳақоратли сўзлар луғатини тузиш ташаббуси Михаил Дегтяров деган депутатдан чиқди. Либерал демократик партия вакили бундай луғат ҳақорат билан боғлиқ маҳкама жараёнларида асқотади, деб ҳисоблайди. Инсон шаъни, қадр-қимматига оид ишларни кўраётган судя: “экспертиза қилиб бер” деб, тилшуносга сарғайиб ўтирмайди, зорманда луғатга қараб қарор чиқаверади...

Ўзбек тили ҳам болохонадор сўкишларга бой.

Тилимизни ҳақоратли сўзлар билан “безаш”га эса айрим раҳбарларимиз ҳам бақадри ҳол ҳисса қўшяпти.

Айрим оғзи бепарда арбоблар катта-кичик машваратларда тобеларни бўралаб сўкавериб, бу борада устаси фаранг бўлиб кетган.

Шундай сўкишларки, эшитганда илон пўст ташлайди.

Шундай сўкишларки, атторнинг халтасидан ҳам тополмайсиз.

Шундай сўкишларки, оғзи шалоқ ўрис мужигини ҳам бир чўқишда қочиради.

Ўзбекистонда ҳам судяларга осон бўлсин деб, сўкинишлар ва ҳақоратли сўзлар луғатини тайёрлаш керакми?

Ё “балодан ҳазар” деб, расво сўзларни бир китобга жамлаган маъқулми?

Озодлик муштарийи

XS
SM
MD
LG