Линклар

Швециянинг иккинчи йирик шаҳри Гётеборгдаги ресторанларининг бирида номаълум шахсларнинг қуролли ҳужумидан икки киши ҳалок бўлди, бир одам яраланди.

Гувоҳларга кўра, ҳужумчилар Калашников автомати деб тахмин қилинаётган қуроллардан одамларга қарата ўт очган.

Отишма шаҳарнинг жиноят кўп содир этиладиган қисмида рўй берди ва шу сабаб полиция уни маҳаллий жиноий гуруҳлар ўртасидаги келишмовчилик туфайли келиб чиққан бўлиши мумкин, деб тахмин қилмоқда.

Ҳодисада террорчилик ҳаракатларининг изи йўқ. Ҳужумчилар воқеа жойидан ғойиб бўлган.

XS
SM
MD
LG