Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:14

Аннексиядан бир йил ўтиб: Қримликлар Украинага қайтиш учун курашга тайëр!


Қримнинг аннексия қилинишига қарши жаҳон бўйлаб қатор норозилик тадбирлари бўлиб ўтди.
Қримнинг аннексия қилинишига қарши жаҳон бўйлаб қатор норозилик тадбирлари бўлиб ўтди.

16 март куни Россиянинг Қримни аннексия қилганига бир йил тўлди. Кремль пропаганда машинаси ўтган бир йил ичида Қримнинг “ватан қучоғига қайтиши”нинг нақадар буюк ҳодиса экани ва бугун қримликларнинг нақадар бахтиëрлиги ҳақида гапириб чарчамаëтир. Айни пайтда¸ Озодлик билан суҳбатда ярим оролнинг туб аҳолиси – қрим татарлари вакили Диловер ўтган бир йил давомида ўзи ва яқинлари ҳаëтининг нақадар ўзгарганини ҳикоя қилди.

Россия президенти ва унга қарашли давлат телеканаллари Қримнинг аннексия қилинишини байрам қилаëтган айни кунларда БМТ Хавфсизлик кенгаши Литва ташаббуси билан Қримдаги вазиятни муҳокама қилади.

19 март куни ëпиқ эшиклар ортида ўтадиган кенгаш йиғинида Қрим татарлари миллий мажлиси фахрий раиси¸ Украина Радаси депутати Мустафо Жамилев маъруза қилади.

Бундай муҳокамаларга кескин норозилик билдирган Россия ҳукумати¸ Хавфсизлик кенгаши йиғинида ўз дипломатлари қатнашмаслигини таъкидлади.

2014 йилнинг 16 март куни Қрим ярим ороли формасиз Россия ҳарбийлари томонидан ишғол қилингани ортидан ўтказилган референдум воситасида Украина ҳудуди саналган Қрим Россия томонидан аннексия қилинган эди.

Аммо ҳозирга қадар бу референдум ва Қримнинг аннексия қилинишини дунëдаги бирор давлат ва халқаро ташкилот тан олгани йўқ¸ аксинча Россия оккупациясига қарши Ғарб ва ЕИ Кремлга нисбатан кескин иқтисодий санкциялар жорий қилди.

"Бу санкциялар босими остида иқтисоди чўка бошлаган Россия¸ "Қрим бизники" деб қанчалик жазавага тушиб бақирмасин¸ Қримдаги ҳаëтни яхшилаш у ëқда турсин¸ уни аввалги даражада ушлаб қолишнинг ҳам иложини қила олмади. Қримликлар ҳаëтида кейинги бир йил фақат ëмон ва ëмонроқ ўзгаришларга тўла бўлди"¸ дейди Қрим аннексиясидан бир йил ўтиб Озодлик билан суҳбатда асли Ўзбекистонда туғилиб¸ 2007 йилда ўз тарихий ватанига кўчган қрим татарларидан бири 30 яшар Дилaвер.

Суҳбатни тўлиғича қуйида тинглашингиз мумкин:

Қримлик Дилавер билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:05 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG