Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:00

Меҳнат мигрантлари патент учун бир кеча-кундуз тик туриб навбат кутмоқда


Сахарово Миграция марказидаги вазият суратдагидан ҳам оғирроқ.
Сахарово Миграция марказидаги вазият суратдагидан ҳам оғирроқ.

Москва области, Троицкий округидаги Сахарово қишлоғида жойлашган Миграция марказида чидаб бўлмас вазият юзага келгани, меҳнат муҳожирлари патент олиш учун тун совуғида очиқ ҳавода 18-20 соатлаб навбат кутаётгани тўғрисида ўша ердан ўзини Шоҳруҳ, деб таништирган ўзбекистонлик йигит хабар қилди.

Ҳам Москвадаги олий ўқув юртларидан бирида ўқийдиган, ҳам дарсдан бўш вақтида ишлаб пул топишга қарор қилган Шоҳруҳ ўзи ҳам бир кеча навбатда турганини айтар экан, Миграция марказидаги вазиятни “беспредел”, деб атади.

Шоҳруҳ Марказда ўзи суратга олган мана бу тасвирни Озодликка тақдим этди.

Сахарово миграция маркази олдидаги вазият
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:35 0:00

Мухбиримиз Шоҳруҳнинг ўзи билан боғланиб, вазият тўғрисида айтиб беришни сўради.

Шоҳруҳ Сахарово миграция марказидаги вазият тўғрисида:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:42 0:00
Бевосита линк

Москва области, Троицкий округидаги Сахарово қишлоғида Миграция марказидан ташқари Хорижий фуқароларини сақлаш маркази (депортация маркази) ҳам мавжуд.

Депортация марказида сақланаётган меҳнат муҳожирларининг оғир аҳволи, улар ҳатто ОМОН ходимлари томонидан калтакланаётгани тўғрисида Озодлик аввал хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG