Линклар

logo-print

Россиянинг Волгоград вилояти Николаевский туманида қисқа муддатда тўртта жиноят содир этганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 19 йилга қамалди.

“Волга-Медиа” агентлигининг маълум қилишича, ўтган йил июнь ойида номи айтилмаётган Ўзбекистон фуқароси маст ҳолда аёл кишини пичоқлаган ва жароҳат етказган. Сўнг у воқеа жойидан қочиб, 83 ёшли нафақахўр аёлнинг уйида яшириниб юрган. Аммо у аёлнинг қўлида катта миқдорда пул борлигини кўриб, нафақахўрни зўрлаб, кейин бўғиб ўлдирган ва пулларни олиб чиқиб кетган. Кетишдан олдин жасадни омборхонада беркитиб қўйган.

Жиноятчи эртаси куни Николаевск шаҳрида қўлга олинган. Жиноятчи суд ҳукми билан 19 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

XS
SM
MD
LG