Линклар

logo-print

Ўзбекистон Россияга Chevrolet сотишни тўхтатиши ҳақидаги хабар рад этилди


GM-O’zbekiston Россия бозорига бундан буён Chevrolet Cobalt ва Chevrolet Spark автомашиналарини киритмаслиги ҳақидаги хабар “Ўзавтосаноат” ширкатидаги манба томонидан рад этилгани ҳақида “Новости” агентлиги хабар тарқатди.

Аввалроқ Россиянинг бир қатор нашрлари GM ширкатидан олинган маълумотга таянган ҳолда, 2014 йилнинг охири ва 2015 йилнинг бошида Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган машиналар савдоси кесин тушиб кетгани муносабати билан GM-O’zbekiston экспортга чиқариладиган автомобиль моделлари қаторини қисқартириш ҳақида қарор қабул қилганини ёзган эди.

Аммо “Новости” агентлигининг билдиришича, "Ўзавтосаноат”даги манба “Экспорт қилинадиган моделлар қатори ўзгармайди, режаларимизнинг барчасини амалга оширамиз”, деб маълумот берган.

Аввалроқ Европа бизнес ассоциациясининг автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси Ўзбек автомобилларининг Россиядаги савдоси жорий йил бошидан бери 56 фоизга камайгани ҳақида хабар берган эди.

"GM O’zbekiston" нинг Россия бозоридаги улуши 2014 йилда 2,2 фоизни ташкил қилган, бугунги кунда 1,3 фоиз бўлмоқда.

18 март куни АҚШнинг General Motors ширкати Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги заводида автомобил ишлаб чиқаришни тўхтатаётганини эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG