Линклар

Лавров "Боинг" ҳалокати юзасидан ҳолис тергов ўтказишга чақирди


Сергей Лавров.

Сергей Лавров.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўтган йилнинг июлида Украина шарқида ҳалокатга учраган Малайзияга қарашли “Боинг” самолёти юзасидан “ҳолис ва шаффоф тергов ўтказишга” чақирди.

Лавровнинг бу баёноти Нидерландларнинг RTL телеканали самолёт ҳалокатга учраган жойда “Бук” ер-ҳаво ракетасига мансуб темир бўлаги топилгани ҳақидаги лавҳани намойиш этганидан сўнг янгради.

Мазкур темир бўлагини экспертизадан ўтказган нидерландлик экспертлар Малайзияга мансуб “Боинг” учоғи россияпараст айримачилар томонидан уриб туширилган, деган хулосага келган. Мазкур авиаҳалокат натижасида самолётдаги 298 йўловчи ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги Нидерландлар фуқаролари эди.

Россия Малайзия самолёти Украина армияси томонидан уриб туширилган, деб иддао қилмоқда.

XS
SM
MD
LG