Линклар

logo-print

"Исломий давлат" Тунисдаги ҳужум учун масъулиятни зиммасига олди


Тунис музейига қилинган ҳужумдан кейинги вазият.

Тунис музейига қилинган ҳужумдан кейинги вазият.

“Исломий давлат” гуруҳи 18 март куни Туниснинг "Бордо" музейида содир этилган террорчилик ҳаракати учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Бу ҳақда “Исломий давлат” гуруҳи вакилига мансублиги айтилаётган аудиоёзув 19 март куни Интернет тармоғи орқали тарқатилган. Аудиоёзувда бу каби ҳужумлар яна давом эттирилиши ҳақида айтилган.

Тунисдаги террорчилик ҳаракатида айбланиб шу кунгача 9 киши қўлга олинди. 18 март куни "Бордо" музейига қилинган террор ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони бугунга келиб 23 кишини ташкил қилди. Уларнинг 20 нафари хорижлик сайёҳ, 3 нафари эса Тунис фуқаросидир.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитасининг пайшанба куни эълон қилинган ҳисоботида “Исломий давлат” гуруҳи камида учта энг жиддий халқаро жиноятни содир этганликда айбдор деб таъкидланган. Ҳисоботда ёзилишича, мазкур гуруҳни ҳарбий жиноятлар, инсониятга қарши жиноятлар ва геноцидда айблаш мумкин.

XS
SM
MD
LG