Линклар

Покистон толиблари 19 март куни АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган самолёти ҳаводан берган зарба оқибатида Толибон лидерларидан бири ҳалок бўлганини маълум қилди.

Толибон баёнотида айтилишича, қўмондон Хаврай Мақсуд Афғонистон - Покистон чегарасида ҳалок бўлган. У Покистон толибларининг “шаҳид кетган бош раҳбари” Ҳакимуллоҳ Мақсуднинг яқинларидан бири ва шахсий танқўриқчиси бўлган.

Покистон махсус хизматлари Афғонистон-Покистон чегарасида Толибон манзилларига ҳаводан зарба берилганини тасдиқлади.

XS
SM
MD
LG