Линклар

logo-print

ЕИ Россияга нисбатан санкциялар масаласини муҳокама қилди


Дональд Туск.

Дональд Туск.

Европа Иттифоқи далват раҳбарлари Россияга нисбатан жорий этилган санкцияларни Минск келишуви тўлиқ амал қилмагунига қадар сақлаб қолиш ҳақида қарор чиқарди.

Пайшанба куни Брюсселда ўтган саммитдан сўнг Европа кенгаши раиси Дональд Туск мана шу ҳақда хабар берди. Дональд Туск айни пайтда Европа Иттифоқи зарур бўлса санкцияларни янада кучайтиришга тайёр эканини билдирди.

Жорий этилажак янги санкциялар масаласи Европа Иттифоқининг июнь ойидаги саммитида муҳокама қилиниши режалаштирилган. Бу эса Россияга нисбатан санкциялар 2015 йилнинг декабрь ойигача узайтирилишини англатади.

Ройтер агентлигининг билдиришича, Украина шарқидаги вазият сезиларли даражада барқарорлашгани кузатилса, Россия ва Украинанинг айрим фуқароларига нисбатан жорий этилган санкциялар йил охиригача бекор қилиниши мумкин.

XS
SM
MD
LG