Линклар

logo-print

Бугунги кунда Қозоғистоннинг 150 нафар фуқароси хориждаги террорчи гуруҳлар сафида жанг қилмоқда.

Бу ҳақда бугун Остонада ўтган конференцияда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Нурғали Билисбеков маълум қилди.

Билисбековга кўра, 150 эркак билан биргаликда 200 нафар аёл ва болалар ҳам террорчилар ёнида борлиги аниқланган.

Расмийга кўра, террорчиликка кетганларнинг аксари алданган шахслар бўлиб, улар орасида орқага қайтиш ҳаракатида юрганлар ҳам бор.

Жумладан, Белисбеков маълумотига кўра, 2014 йил бошидан бери 15 нафар қозоғистонлик террорчилар қароргоҳларидан қочиб, Қозоғистонга қайтиб келган. Улардан 7 нафари террорчилик ҳаракатларида айбланиб, жазога ҳукм қилинган, 8 нафари эса жавобгарликдан озод қилинган.

Суриядаги жангарилар сафида МДҲдан жами 1500 нафардан ортиқ ёлланма жангарилар қатнашаëтгани ва уларнинг аксарияти ўзбеклар экани айтилмоқда

XS
SM
MD
LG