Линклар

logo-print

Афғонистонда Қуръони Каримни ёққан аёлни тириклайин ёқиб юборишди.

Қобулдаги Озодлик мухбирининг хабар беришича, 30 ёшли аёл бугун Афғонистон пойтахтидаги Шоҳиду Шамшират зиёратгоҳида Қуръoни Kаримга ўт қўйган.

Ҳодисани кўриб, ғазабга келган аҳоли ўша аёлни ўзини қаттиқ калтаклаб, ўтда ёндириб ўлдиришган.

Полиция аёлни қутқаришга улгурмаган. Қуръони Каримга ўт қўйган аёлнинг кимлиги ҳали аниқланмаган.

У нима мақсадда бу ишга қўл ургани ҳам маълум эмас. Полиция мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув олиб бормоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG