Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:45

Шайх ҳаётининг сўнгги лаҳзалари


Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳаëтининг сўнгги лаҳзалари
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳаëтининг сўнгги лаҳзалари

Озодликка 20 март куни жўнатилган суратларда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг сўнгги лаҳзалари акс этгани иддао қилинмоқда. Озодлик мустақил қачон туширилганини тасдиқлата олмаган суратларда шайхнинг 10 март куни Ислом университети спорт залида баскетбол ўйнаëтган пайти тасвирлангани айтилмоқда. Шайх баскет

Суратларни Озодликка тақдим қилган манбага кўра, иккала сурат 10 март куни Ислом университети спорт залида олинган.

Сифати жуда хира бўлган суратлардан бирида шайхнинг спорт кийимида баскетбол ўйнаётгани тасвирланганини иддао қилди фотони юборган манба.

Яна бир суратда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг баскетбол залида ёш болакай билан ўтиргани акс этганини билдирди манба.

Суратлар сифати жуда хира бўлгани боис Озодлик бу расмларда марҳум тасвирланганини ва ёки бу суратлар 10 март куни туширилганини мустақил манбалардан тасдиқлай олмади.

Шайх баскетбол ўйнаётган пайтда юрак хуружидан оламдан ўтган.

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирилиб, унинг юрак хуружидан оламдан кўз юмгани таъкидлаган.

Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи муфтийси¸ минтақадаги энг йирик ислом олимларидан саналган Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 11 март куни Тошкентнинг Кўкча қабристонига қўйилди.

Ўзбекистон мусулмонлари орасида энг катта эътиборга эга бўлган муфтий жанозасига пойтахтнинг яқин тарихида кузатилмаган издиҳом йиғилди.

XS
SM
MD
LG