Линклар

OzodNazar: Ислом номи билан Наврўзга қарши чиқиш яна бир жоҳиллик!


Маҳмуджон Йўлдошев

Маҳмуджон Йўлдошев

Ўзбекистон бўйлаб Наврўз байрами¸ халқ сайиллари давом этмоқда. Сардобада ҳоким стадионни ўзи каби амалдорлар учун ëптириб¸ маишат қилган бўлса¸ исломий тақвоси баланд ўзбекистонликлар бу байрамни ҳам¸ уни нишонлаëтганларни ҳам ëзғиришда давом этмоқда.

Психолог олим Маҳмуджон Йўлдошев Наврўзни қоралашни Бамиëндаги Будда ҳайкалини портлатиш каби айни жоҳиллик эканини айтади.

Тошкент ва Ўзбекистоннинг аксар шаҳар ва қишлоқларида сумалакхўрлик ва турли сайиллар бораëтган айни кунда Маҳмуджон Йўлдошев¸ байрамдан бошқа мавзулар хусусида ҳам фикр билдирди.

Қорақалпоғистонда бир оилада туғилган уч ўғилга Ислом¸ Абдуғани ва Карим деб исм берилиши¸ руҳшунос олим назарида¸ ўзбекларнинг ҳамон араб исмлари босимидан озод бўла олмаëтгани ифодасидир.

Айни пайтда¸ Шаҳриҳонда баҳорда тўлиб-тошаëтган Катта Фарғона каналига ëлғиз ўзи балиқ овлашга кетган 7 яшар болакайнинг икки ҳафтадан бери на ўлик¸ на тириги топилмаëтгани ҳақидаги аянчли хабарга муносабат билдирган психолог олим¸ ўзбек ота-оналарининг болаларни ташқи дунë хатарларига вақтида ҳозирлай олмаëтгани¸ айни пайтда болаларга эркинлик¸ мустақиллик бериш билан боғлиқ жиддий муаммоларни ҳам тилга олди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG