Линклар

Остонада 20 март куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Белорусь президенти Александр Лукашенка билан учрашган Россия раҳбари Владимир Путин молиявий иттифоқ ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.

Путинга кўра, дастлаб молиявий иттифоқ асосини Россия, Белорусь ва Қозоғистон ташкил этиши мумкин. Путин молиявий иттифоқ янги валютага эга бўладими ёки Россия рублини қўлланадими деган саволга ойдинлик киритмади.

Айни пайтда рус рубли ва қозоқ тангаси Россияга нисбатан санкциялар жорий этилгани ҳамда нефть нархининг тушиб кетгани ортидан ўтган йилдан бошлаб қадрсизлана бошлаган эди.

XS
SM
MD
LG