Линклар

Германия Москва Жанубий Осетия билан шартнома имзолаганини қоралади


Россия президенти Владимир Путин ва Жанубий Осетия раҳбари Леонид Тибилов.

Россия президенти Владимир Путин ва Жанубий Осетия раҳбари Леонид Тибилов.

Германия ҳукумати Москва Грузиянинг айримачи Жанубий Осетия ҳудуди билан иттифоқчилик ва интеграциялашув тўғрисидаги шартномани имзолаганини қоралади.

Германия ҳукумати матбуот котиби Кристиан Виртз 20 март куни мазкур шартномани имзолаш билан Грузиянинг ҳудудий яҳлитлигига таҳдид солингани ва Россия томонидан Грузия ҳудуди “силжувчан тарзда аннекция қилинаётгани” тўғрисидаги хавотирлар пайдо бўлганини айтди.

Россия президенти Владимир Путин ва Жанубий Осетиянинг Москва томонидан назорат қилинадиган ҳукумати раҳбари Леонид Тибилов 18 март куни Кремлда иттифоқчилик ҳамда интеграциялашув шартномасини имзолаган эди. Москва ва Грузиянинг яна бир айримачи ҳудуди ҳисобланадиган Абхазия ўртасида худди шундай шартнома ўтган йилда имзоланган.

Европа Иттифоқи ва АҚШ ҳам Жанубий Осетия билан шартнома имзоланишини кескин танқид қилган эди.

XS
SM
MD
LG