Линклар

Кобулда Қуръонни ёққанликда айбланган аёлни ўлдирганликда гумонланган 9 киши қўлга олинди


Кобулда аёл ёқиб юборилган жой.

Кобулда аёл ёқиб юборилган жой.

Афғонистон полицияси Кобул марказида Қуръон нусхасини ёқиб юборган аёлни ўт қўйиб ўлдирганликда гумонланган 9 кишини қўлга олди.

Полиция 19 март куни Афғонистон пойтахтидаги Шоҳиду Шамшират зиёратгоҳида Қуръoни Kаримга ўт қўйган шахс 27 ёшли Фарханда исмли аёл экани аниқланганини билдирган. Полициянинг билдиришича, Фарханда руҳий хаста бўлган.

Қуръон нусхасига ўт қўйилганидан ғазабга келган аҳоли ўша аёлни ўзини қаттиқ калтаклаб, ўтда ёндириб ўлдириган эди.

Президент Ашраф Ғани Ички ишлар вазирлиги ва диний масалалар билан шуғулланувчи Уламолар кенгашига мазкур воқеани холис ва адолатли тергов қилиш юзасидан кўрсатма берди.

XS
SM
MD
LG