Линклар

Эрон ядровий дастури юзасидан музокаралар вақтинча тўхтатилди


Эрон ядровий дастури юзасидан Лозаннада ўтказилган музокаралар пайтида олинган сурат.

Эрон ядровий дастури юзасидан Лозаннада ўтказилган музокаралар пайтида олинган сурат.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Эроннинг бахсли ядровий дастури борасида Швейцарияда ўтказилаётган сўзлашувлардаги “муайян силжишлар”га қарамай муҳим масалада келишмовчилик сақланиб қолаётганини айтди.

Эрон ядровий дастури юзасидан олти давлат иштирокида Швейцарияда ўтаётган бир ҳафталик музокараларда танаффус эълон қилинди.

Лозаннада АҚШ, Британия, Франция, Германия, Хитой ва Россия вакиллари билан музокаралар ўтказаётган Эрон делегацияси президент Ҳасан Руҳоний онасининг дафн маросимида қатнашиш ҳамда Наврўз байрамини нишонлаш учун Теҳронга жўнаб кетгани муносабати билан 20 март куни бир неча кунлик танаффус эълон қилинди.

Томонлар 31 мартгача муайян қарорга келиб, 30 июнгача Эрон ядровий дастурини амалга оширилишини чеклаш масаласида шарномага эришишни кўзламоқда.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Эрон билан музокараларда натижаларга эришиш масаласини муҳокама қилиш учун 21 март куни Лондонга боради. У ерда Керри Британия ва Франция дипломатлари билан учрашади.

Керри матбуотга берган суҳбатида Лозаннада ўтган музокараларда муайян силжишлар бўлганини таъкидлади. Керрига кўра, музокаралар кейинги ҳафтада Лозанна шаҳрида давом эттирилади.

XS
SM
MD
LG