Линклар

Ҳафта суратлари: Путинга Киевда қўйилган қабртош, тутилган қуёш


"Funeral of Putin" performance in a front of the Russian embassy in Kyuv, March 15, 2015

"Funeral of Putin" performance in a front of the Russian embassy in Kyuv, March 15, 2015

Путин 5 мартдан 16 мартгача жамоатчиликка кўринмай қўйгани ортидан турли миш-мишлар, жумиладан, унинг ўлгани ҳақидаги гаплар тарқаган эди. Мана шу гап-сўзлар ортидан Украин фаоллари Киевдаги Россия элчихонаси олдига Путиннинг гитлерсифат қиёфаси акс эттирилган қабртошни ўрнатиб кетишган.

Норвегияда 20 март куни қуёш тутилиши ҳодисаси аниқ кўринди.

Кобулдаги Шохи Дўшамшира масжиди олдида учиб юрган кабутарлар.

Украин ҳарбийлари Азов денгизи яқинидаги Мариупол шаҳрида траншеялар қазилиаётган ерда дам олмоқда.

Украина президенти Петро Порошенко футбол мусобақасида Киевнинг Динамо жамоасига ишқибозлқи қилмоқда.

Кобулдаги мактаблардан бирида янги ўқув йилининг бошланиши тадбирини томоша қилаётган ўқувчи қизлар.

Шинжон Уйғур мухтор вилоятида Наврўз байрамни нишонлаётган одамлар.

Туркиядаги курд ёшлари Наврўз байрамини нишонлаш учун адирликда гулхан ёқмоқда.

Полициячи Германиянинг Франкфурт шаҳрида Европа Марказий банкининг янги бош қароргоҳи ташкил этилишига қарши намойишга чиққанлардан бирини қўлга олмоқда.

Ироқ армияси ҳарбийси “Исломий давлат” жангариларидан тортиб олинган бомбалар олдида суратга тушмоқда.

Шинжон Уйғур мухтор вилоятида яшовчи қозоқ чўпонлари ўзларига қарашли 4 миллион қўйни яйловларга ҳайдашни бошлади.

Москвада очиқ ҳаво остида ўтган карикатуралар конкурсига Путиннинг Қрим деб ёзилган футболка кийган тасвирини олиб кетаётган рассом.

Афғонистонлик шифокор Кобулда афғон болакайини полиомиелитга қарши эмламоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG