Линклар

Каримов Тошкентдаги Наврўз тантанасида яна елка қоқиб рақсга тушди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бугун Тошкентнинг Алишер Навоий номли Миллий боғида бўлиб ўтган Наврўз байрами тантанасида яна елка қоқиб рақсга тушди.

Ўзбекистон раҳбарининг байрам тантаналарида рақсга тушиши анъанага айланган.

Бир ой аввал 77 ёшли Каримовнинг соғлиги билан боғлиқ муаммолар, унинг ҳушидан кетгани ҳақидаги хабарларни бир қатор нашрлар босган эди.

Тошкентдаги байрам тантаналари ҳуқуқ-тартибот идораларининг қаттиқ назорати остида ўтди.

Тантана муносабати билан Тошкентда транспорт ҳаракати чекланган, байрам тантанаси ўтказилаётган жойга яқин бўлган “Миллий боғ” метростанцияси вақтинча ёпилган.

Наврўз тантаналари ўтказилган Тошкентдаги Миллий боғга туташ кўчаларда транспорт қатнови чекланди.

XS
SM
MD
LG