Линклар

Оташкесим борасида эришилган келишувга қарамай Украина шарқида ҳукумат кучлари ва айирмачилар ўртасида отишмалар давом этмоқда.

Киев расмийларига кўра, ўтган бир кун ичида икки украин ҳарбийси ҳалок бўлган.

Украина шарқидаги Донецк, Артемовск, Луганск ва Мариупол шаҳарларида айирмачилар тарафидан ҳужумлар қайд этилди .

Ўзларини “Донецк халқ республикаси” деб эълон қилган айирмачилар ўз навбатида Украина ҳукумат кучлари 21 март куни ўт очмаслик режимини 30 марта бузганини иддао қилишмоқда.

Киев ҳукумати Россияни Украина шарқидаги айирмачиларга қурол етказиб бераётганликда айблаб келади.

БМТнинг Инсонпарварлик масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи бошқармаси Украинада қуролли тўқнашувлар бошланган ўтган йилнинг апрель ойидан буён камида 5 ярим минг одам, шу жумладан ёш болалар ҳалок бўлган, 13 мингга яқин одам яраланган.

XS
SM
MD
LG