Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:25

Ироқнинг Ҳадиса шаҳрида оддий фуқаролар очликдан ўлди


Ироқ хавфсизлик кучлари Ҳадиса шаҳрининг асосий қисмини озод қилган, аммо шаҳарнинг жануби-ғарбий томони “Исломий Давлат” жангарилари қўлида қолмоқда.
Ироқ хавфсизлик кучлари Ҳадиса шаҳрининг асосий қисмини озод қилган, аммо шаҳарнинг жануби-ғарбий томони “Исломий Давлат” жангарилари қўлида қолмоқда.

Ироқнинг Ҳадиса шаҳрида ўн нафар оддий фуқаро очликдан ўлган. Бу ҳақда18 март куни Анбар вилоят кенгаши раиси Сабаҳ Карҳўт маълум қилди.

Озодлик радиосининг Ироқдаги манбасига кўра, Карҳўт бу фожеада Ироқ Савдо вазирлигини айблади. Кенгаш раҳбарининг айтишича, хавфсизлик кучлари Бағдодий шаҳрига ва Айн Ал-Ассад ҳарбий базасига борадиган йўлни тозалаган бўлсалар-да, Ҳадиса шаҳрига ҳалигача инсонпарварлик ёрдами етиб боргани йўқ.

Бағдоддан тахминан 240 километр нарида жойлашган Ҳадиса шаҳрининг асосий қисмини Ироқ хавфсизлик кучлари озод қилган. Аммо шаҳарнинг жануби-ғарбий томони “Исломий Давлат” жангарилари қўлида қолмоқда.

IraqAkhbar.com янгиликлар сайтида чоп этилган хабарга кўра, Ҳадиса туман ҳокими Абдул-Ҳаким ал-Жуғайфий очликдан ўлганларнинг тўрт нафари аёл, тўрт нафари ёш бола бўлганини айтган.

Ал-Жуғайфийга кўра, Ҳадиса ва Бағдодий шаҳарларида озиқ-овқат тақчиллиги сабаб кўпчилик одам ҳолсизланиб, ҳушидан кетиб қоляпти.

Ҳокимнинг айтишича, оддий фуқаролар очликдан ўлмаслиги учун уларга озиқ-овқат етказиб бериб туриш Савдо вазирлигининг вазифасидир.

Ироқда умумхалқ озиқ-овқат тақсимлаш дастурига масъул бўлган Савдо вазирлиги Ҳадита ва Бағдодий шаҳарларига ҳаво ва ер орқали ёрдам етказиш устида ишлаётгани айтилмоқда.

Ал Сумария сайтининг ёзишича, савдо вазири Малас Муҳаммад Ал-Касназоний Анбар вилоятига ёрдам ҳарбийлар ва хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда етказилишини билдирган.

АҚШ раҳбарлигидаги коалиция 15-16 март кунлари Ҳадиса шаҳри атрофидаги “Исломий давлат” гуруҳининг жангариларига ҳаводан икки марта ҳужум уюштирган эди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, ҳужумлар оқибатида “Исломий давлат” гуруҳининг икки ҳарбий бўлинмаси ҳамда икки жанг нуқтаси йўқ қилинган.

Жоанна Парасюк қаламига мансуб ушбу мақола Нодир Атаев томонидан ўзбекчага ўгирилди.

XS
SM
MD
LG