Линклар

Ашраф Ғани Афғонистон президенти сифатида илк бор АҚШга сафар қилади


Афғонистон президенти Ашраф Ғани.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани давлат раҳбари лавозимини эгаллаганидан буён илк бор АҚШга сафар қилади. Афғон президенти 22 март куни Вашингтонга етиб бориши кутилмоқда.

Ашраф Ғанига АҚШ сафарида бош вазир Абдулла Абдулла ҳамроҳлик қилади.

Ашраф Ғани ва Абдулла Абдулла ҳокимиятни тақсимлаш бўйича ўтган йилнинг сентябрь ойида ўзаро келишиб олганди.

Вашингтонга ташриф чоғида афғон расмийлари АҚШ президенти Барак Обама ва Давлат котиби Жон Керри билан музокаралар олиб бориши, бу музокараларда хавфсизлик, шу жумладан, америкалик ҳарбийларнинг Афғонистондан чиқарилиши, иқтисодий тараққиёт ва бошқа масалалар кўриб чиқилиши айтилмоқда.

АҚШ сафари чоғида Ашраф Ғани Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қароргоҳига ҳам ташриф буюриши ва у ерда музокаралар ўтказиши кутилаётир.

XS
SM
MD
LG