Линклар

logo-print

Ҳаммонд: Ғарбнинг Эрон ядровий дастури бўйича позицияси муштарак


Британия ташқи ишлар вазири Филип Ҳаммонд.

Британия ташқи ишлар вазири Филип Ҳаммонд.

Британия, Франция, Германия ва АҚШ мулозимлари Эрон ядровий дастури бўйича музокараларда ягона мавқеда эканларини тасдиқладилар. Улар Теҳрон ўз ядровий дастури бўйича “осон бўлмаган қарор” қабул қилиши лозимлигини урғуламоқдалар.

Ғарб мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Эрон билан ядровий дастур бўйича музокаралар истиқболини муҳокама қилиш учун 21 март куни Лондонда учрашди. Мажлисдан сўнг дипломатларнинг қўшма баёнотини ўқиб эшиттирган Британия ташқи ишлар вазири Филип Ҳаммонд ўз ҳамкасблари “Эрон ядровий дастури бўйича асосий масалаларда сезиларли олға силжиш бўлди, бироқ келишилмаган айрим муҳим масалалар ҳамон мавжуд” деган хулосада якдил эканларини қайд этди.

Эрон ва жаҳоннинг олти қудратли давлати вакиллари Теҳронга нисбатан иқтисодий санкцияларни бекор қилиш эвазига унинг ядровий дастури бўйича келишувга эришиш учун ўтган ҳафта Швейцариянинг Лозанна шаҳрида учрашганди.

Теҳрон ядровий дастури бўйича томонлар шу йил 31 мартигача бир битимга келишлари керак. Агар музокаралар муваффақиятли якунланса, бу июнь ойида Эрон ва дунёнинг олти қудратли давлати ўртасида доимий битим имзоланишига йўл очади.

Эрон ўз ядровий дастури фақат тинч мақсадларни кўзлашини иддао қилади. Бироқ Ғарб давлатларида Теҳрон бу дастурдан ядро қуроли ишлаб чиқиш учун восита ўлароқ фойдаланиши мумкин, деган хавотир бор.

XS
SM
MD
LG