Линклар

Петербургда "Рус консерватизми халқаро форуми" ўтказилишига қарши чиққан норозилардан 8 нафари полиция томонидан ҳибсга олинди.

Бу форумда Европанинг бир қатор давлатидан борган ўнг қанот миллатчи партиялар вакиллари иштирок этмоқда.

Шаҳарнинг Holiday Inn меҳмонхонасида ўтаётган форумга қарши чиққан норозиларнинг умумий сони 40 нафарга яқин бўлди. Шунингдек, шаҳарнинг бошқа нуқталарида ҳам оз сонли фаоллар иштирокида пикетлар бўлди.

Форумга йиғилганларнинг асосий мақсади, унга бош-қош бўлган "Родина" миллий-консерватив партияси расмий сайтида берилишича, Россия ва Европадаги миллатчи кучларнинг ҳаракат режаси ҳамда умумий мувофиқлаштирувчи қўмитасини тузишдир.

Норозилар эса бу форум ташкилотчиларини кишиларни миллати, ирқи ва жинсий мансублигига кўра ажратувчилардир, дея қораламоқда.

XS
SM
MD
LG