Линклар

Қуръон нусхасини ёққанликда айбланиб, оломон томонидан ёқиб юборилган аёлнинг жасади бугун Кобулда дафн этилди.

Фарханда исмли аёлнинг тобути аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи фаоллар ва уларни қўриқлаган кишилар гуруҳи томонидан дафн қилинди.

Афғонистон полицияси ҳозирга қадар бу аёлнинг Қуръон нусхасини ёндирганини тасдиқловчи далил топилмаганини маълум қилди. Полициянинг билдиришича, Фарханда руҳий хаста бўлган.

Полиция жиноятда гумон қилинган 13 кишини қўлга олинганини маълум қилди.

Президент Ашраф Ғани Ички ишлар вазирлиги ва диний масалалар билан шуғулланувчи Уламолар кенгашига мазкур воқеани холис ва адолатли тергов қилиш юзасидан кўрсатма берди.

XS
SM
MD
LG