Линклар

logo-print

Россияни тарк этаётган GM Ўзбекистондаги фаолияти ўзгармаслигини билдирди


АҚШнинг автомобилсоз гиганти General Motors ширкатининг Россиядаги заводини ёпиши ва бу давлатдан сармоясини олиб чиқиши ширкатнинг Ўзбекистондаги фаолиятига таъсир қилмаслигини айтилмоқда.

РИА-Новости агентлигига сўзлаган "Ўзавтопром" ширкати мулозими айни пайтда "бироз мушкул" кечаётган бўлса-да, келгусида Россияга мўлжалланган экспорт ҳажми ва таркибида ўзгариш бўлмаслигини билдирди.

АҚШнинг General Motors ширкати Санкт-Петербургдаги заводи фаолиятни тўхтатишни режалаётганини 18 март куни эълон қилган. Ширкат раҳбарияти ўз қарорини Россия бўйлаб GM автомобиллари савдосининг сезиларли даражада озайгани билан изоҳламоқда. Расмий ҳисоб-китобларга кўра, 2014 йилда Россияда General Motors автомобилларини ишлаб чиқариш 10% фоизга қисқарди.

General Motors автомобилларининг улуши Ўзбекистон авто бозорида 90 фоиздан кўпроқни ташкил этади. Ўтган икки ой ичида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган General Motors автомобилларининг Россияда сотуви ҳам 57% қисқарди. Шундай бўлса-да, General Motors Асакадаги автомобил заводига сармоя киритишни озайтиргани йўқ.

XS
SM
MD
LG