Линклар

logo-print

Ашраф Ғани Вашингтонда Афғонистон ва АҚШнинг муштарак манфаатларидан баҳс этди


Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Афғонистон ва Қўшма Штатлар террорчиликка қарши курашда муштарак манфаатларга эга эканини билдирди.

Ашраф Ғани бу фикрни Афғонистон президенти сифатида илк бор Вашингтонга учиб келган 22 март куни CNN телеканалига берган интервьюсида айтди.

Афғонистон президенти ўз халқи ҳар куни дуч келаётган хавф-хатар аслида бутун дунё учун таҳдид эканини таъкидлади.

Шунингдек, Ашраф Ғани Афғонистондаги амалиётларда ҳалок бўлган минглаб америкалик ҳарбийни эҳтиром билан ёдга олди.

Вашингтонга бош вазир Абдулла Абдулла ҳамроҳлигида келган Ашраф Ғани сафар доирасида АҚШ президенти Барак Обама ва Давлат котиби Жон Керри билан музокаралар олиб бориши кутилаяпти. Маълумотларга кўра, бу музокараларда хавфсизлик, шу жумладан, америкалик ҳарбийларнинг Афғонистондан олиб чиқилиши, иқтисодий тараққиёт ва бошқа масалалар кўриб чиқилади.

XS
SM
MD
LG