Линклар

logo-print

Санкт-Петербургда ультрамиллатчилар анжумани ўтмай қолди


Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ультраўнгчи арбобларнинг 22 март кунига белгиланган Халқаро рус консерватив форуми ўтмай қолди.

Форум ташкилотчиларига кўра, бунга полиция мулозимларининг анжуман ўтказилажак Holiday Inn меҳмонхонасида бомба ўрнатилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантириши сабаб бўлган.

Бу сигнал сабабли тартиб посбонлари меҳмонхонага сапёрларни юборган ва форум иштирокчиларини бинодан эвакуация қилган.

Якшанбага мўлжалланган форум ўнг қарашдаги россиялик ва ғарблик арбоблар, жумладан, неонацистик, аксиляҳудий ва ксенофобик қарашлари билан танилган сиёсатчиларни бир жойга жамлаганди.

Аввалроқ полиция меҳмонхона олдида норозилик тадбири уюштирган аксилфашистик ҳаракат фаолларини ҳибсга олганди.

Кремль танқидчилари Россия хорижда президент Владимир Путинни дастаклаши учун Европадаги ультраўнгчи сиёсатчи ва гуруҳларга илтифот кўрсатаётганини айтмоқдалар.

XS
SM
MD
LG