Линклар

HRW Европа лидерларини Қирғизистон президентига босим ўтказишга чақирди


Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев.

Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Европа Иттифоқи лидерларини Европа мамлакатлари бўйлаб сафарга чиққан Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевга инсон ҳуқуқларига риоя қилиш масаласида босим ўтказишга даъват этди.

22 март куни Европа сафарига отланган Атамбаев 10 кун мобайнида Австрия, Франция, Швейцария, Бельгия ва Германияда бўлиб, бу мамлакатлар раҳбарлари ва Европа Иттифоқи лидерлари билан музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Human Rights Watch ташкилотининг куни кеча эълон қилинмиш баёнотида ҳуқуқ ҳимоячилари ЕИ лидерларини Атамбаев билан музокаралар чоғида Қирғизистонда инсон ҳуқуқларига оид муаммоларни очиқ муҳокама қилишга ва бу мамлакатда инсон ҳуқуқларининг бузилишига чек қўйиш мақсадида унга босим ўтказишга чақирганлар.

Human Rights Watch вакиллари Европа лидерларидан Атамбаев билан музокаралар пайтида қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровни зудлик билан қамоқдан озод этишни талаб қилишни сўраганлар.

Шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячилари ЕИ мулозимларини Қирғизистон парламентида маъқулланган жинсий озчиликларга қарши қонун лойиҳаси ҳамда “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад этиш бўйича президент Атамбаевга босим ўтказишга ундаганлар.

XS
SM
MD
LG