Линклар

logo-print

Кобулда тошбўрон қилинган аёл учун адолат талаби билан намойиш бўлиб ўтди


Душанба кунги намойиш иштирокчилари масжид олдидаги йўлни тўсиб қўйиб, Фархундага ҳужум бошланган жойдан унинг жасади ёқиб юборилган дарё бўйигача юриб боришди.

Душанба кунги намойиш иштирокчилари масжид олдидаги йўлни тўсиб қўйиб, Фархундага ҳужум бошланган жойдан унинг жасади ёқиб юборилган дарё бўйигача юриб боришди.

23 март куни Кобулда юзлаб одам ўтган ҳафта Қуръонни ёққанликда айбланиб, тошбўрон қилинган аёл учун адолат талаб қилиб намойишга чиқди.

Бу фожиа қурбони Фархунда исмли 27 яшар талаба қиз 19 март куни Кобулдаги таниқли масжидлардан бири олдида оломон тарафидан уриб ўлдирилди. Диншуносликка ўқиган Фархунданинг жасади кейин ёқиб юборилиб, дарёга ташланди.

Полиция у Қуръонни ёққанига доир айбловларга етарли асослар йўқлигини айтмоқда.

Душанба кунги намойиш иштирокчилари масжид олдидаги йўлни тўсиб қўйиб, Фархундага ҳужум бошланган жойдан унинг жасади ёқиб юборилган дарё бўйигача юриб боришди.

Расмийлар Фархунданинг ўлдирлишига алоқадорликда гумонланган 13 кишини қўлга олди. Бундан ташқари оломон уни калтаклаётган пайтда воқеа жойида четда қараб турганликда айбланаётган 13 полициячи вақтинча ишдан четлатилди.

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани қотилликни қоралаб, фожиани тергов қилишни буюрди.

XS
SM
MD
LG