Линклар

Санкт Петербургда тўпланган неонацистлар Путинни олқишлашди


Нацистлар форумига қарши ўнлаб антифашист фаоллар норозилик ўтказди, лекин полиция уларни тарқатиб юборди ва саккиз нафарини қўлга олди.

Нацистлар форумига қарши ўнлаб антифашист фаоллар норозилик ўтказди, лекин полиция уларни тарқатиб юборди ва саккиз нафарини қўлга олди.

Европа ва Қўшма Штатлардан келган ультра ўнгчи унсурлар ва Россия Президенти Владимир Путиннинг миллатчи тарафдорлари Санкт Петербургда машварат ўтказиб, Ғарбни танқид остига олишди. 22 март куни уюштирилган Халқаро рус консерватив форуми иштирокчилари Ғарб ҳукуматларининг Украинадаги можарога нисбатан позициясини қоралаб, Москванинг “анъанавий қадриятларни” ҳимоя қилиш уринишларини олқишлашди.

Бу машваратнинг 200 иштирокчиси орасида муҳожирларга қарши Британия миллий партиясининг собиқ етакчиси Ник Гриффин, Германиядани неонацистларни тамсил этувчи Миллий демократик партия етакчиларидан бири Удо Войгт, Грециядаги неонацистларнинг Олтин тонг партияси вакиллари бор эди.

Британиялик ультрамиллатчи Гриффин АҚШ етакчилари “ва уларнинг Европа Иттифоқидаги қўғирчоқлари бизни катта урушга тортиш учун барча воситаларни ишга солмоқда”, дея иддао қилди. Гриффин “катта уруш” деганда Украина ҳукумат кучлари билан россияпараст айирмачилар ўртасидаги қуролли тўқнашувни назарда тутди.

Россия ичкариси ва ташқарисида кескин танқидларга учраган йиғин расмийлар тарафидан бомба таҳдиди важи билан тўхтилди. Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний ўз Twitter саҳифасида: “Фашистлар фавқулодда зудлик билан Россиянинг дўстига айланди”, дея ёзув қолдирди. Нацистлар форумига қарши ўнлаб антифашист фаоллар норозилик ўтказди, лекин полиция уларни тарқатиб юборди ва саккиз нафарини қўлга олди.

XS
SM
MD
LG