Линклар

logo-print

Germanwings ширкатининг Барселона шаҳридан Дюсселдорф шаҳрига парвоз қилаётган Airbus A320 учоғи Франция жанубида ҳалокатга учради. Учоқ бортида 144 йўловчи ҳамда 6 нафар экипаж аъзоси бор эди. Расмийлар йўловчиларнинг ҳаммаси нобуд бўлганини тахмин қилмоқда. Ҳалокат сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Хабарларга кўра, А320 учоғи Франциянинг Барселонет шаҳри осмонида радар экранларидан ғойиб бўлган.

Франция президенти Франсуа Олланд самолёт ҳалокатга учраганини тасдиқлади:

"Самолёт бўлакларга сочилиб кетган, бундан эса ҳалокат оқибатида тирик қолган одам бўлиши амримахол", - деди Олланд.

Франция Ички ишлар вазир Пьер-Ҳенри Брандет учоқ ҳалокатга учрашидан олдин, маҳаллий вақт билан соат кундузги 10.45 да ерга муаммо ҳақида хабар берган ва кейин 2 минг метр баландликдаги тоғли ҳудудга қулаган.

Германиянинг 1997 йилда асос солинган Germanwings ширкати Европа шаҳарлари орасида нисбатан арзон ҳаво қатновларини амалга ошириб келади.

Шу пайтгача ушбу ширкатнинг бирон учқичи ҳалокатга учрамаган. Францияда ҳалокатга учраган А320 учоғи 25 йилдан бери фойдаланишда бўлган.

Germanwings ширкати ижрочи директори Оливьер Вагнер ҳалокат сабабларини тезроқ аниқлаш учун бор имконият сафарбар этилишини айтди.

- Шуни чуқур афсусланиш билан айтаманки, U9525 рейси билан Барселонадан Дюсселдерфга учаётган Airbus R320 учоғи бугун 11.20да ҳалокатга учради. Ҳалок бўлганларни яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардликгимизни билдирамиз, ҳалокат сабабларини тезроқ аниқлаш учун ширкатимиз бор имкониятни ишга солади, - деди Germanwings раҳбари Оливьер Вагнер.

Айни пайтда Испания расмийлари ҳалокатга учраган учоқ бортида испанча исмли камида 45 йўловчи бўлганини айтишмоқда. Лекин, улар испан фуқаролари эканликлари маълум эмас.

Испанияда чиқадиган "Вангуардиа" нашри учоқ бортида германиялик 16 ўқувчи ва уларнинг тўрт нафар ўқитувчиси бўлгани ва улар Барселонадан қайтишаётган бўлгани ҳақда ёзди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG