Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:41

BahsOnlineда виртуал дебатлар: Б.Чориев - Н.Нормўмин - М.Мўминов


Суратда(чапдан) Мирраҳмат Мўминов, Баҳодир Чориев ва Намоз Нормўмин
Суратда(чапдан) Мирраҳмат Мўминов, Баҳодир Чориев ва Намоз Нормўмин

Баҳс Онлайннинг навбатдаги мунозарасида Ўзбекистон президентлигига виртуал сайловда энг кўп овоз тўплаган уч номзод иштирок этди. Виртуал номзодлар - Баҳодир Чориев, Намоз Нормўмин ва Мирраҳмат Мўминов тингловчилар саволларига жавоб берди.

Ўзбекистон президенти виртуал сайловида 23 мартгача бўлган натижалар Виртуал сайлов комиссияси томонидан эълон қилинди.

Бу натижаларга кўра, Бирдамлик халқ демократик ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев (23,27%) биринчи ўринда, Ўзбекистон Халқ демократик партияси раиси Ҳотамжон Кетмонов иккинчи (14,68%) ўринда ва “Миллий тикланиш” партиясидан номзод Акмал Саидов (13,54%) учинчи ўринда бормоқда.

“Адолат” социал-демократик партияси раиси Наримон Умаров (12,17%) эса тўртинчи поғонани эгаллаб турибди. Улардан кейин энг кўп овоз тўплаганлар эса ўзбек ҳукуматига мухолиф номзодлар Намоз Нормўмин (9,66%) ва Мирраҳмат Мўминов (7,54%)дир.

Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси томонидан рўйхатга олинган номзодлар виртуал сайловларни тан олмагани боис, виртуал номзодлар орасидаги сўнгги дебатга Баҳодир Чориев, Намоз Нормўмин ва Мирраҳмат Мўминовни таклиф қилдик.

Бу гал номзодлар билан баҳслашиш ва уларга саволлар бериш имкони тингловчиларга берилди.

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

BahsOnlineда виртуал дебатлар: Б.Чориев - Н.Нормўмин - М.Мўминов
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:55:02 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG