Линклар

logo-print

Каминага 29 март куни ўтадиган Ўзбекистон президенти сайловига иккита таклифнома келди. Бири – ҳозир истиқомат қилаётган уйимга, иккинчиси – болалигим ўтган отаҳовлимга.

Ана ҳурмату мана иззат! Аввалига тоза хурсанд бўлдим, оддий бир ўқитувчига шунчалик эҳтиром кўрсатишибди-да, деб. Ҳазил гапми, ҳатто вазирлар ҳам иккитадан таклифнома олмаса керак.

Кейин эса... ўйланиб қолдим. Бу ахир сайлов қонунчилиги бузилиши эмасми? Қўлимда қўш таклифнома турганига қараганда, мен бир кунда икки жойда овоз беришим мумкин-да. Ана, телевизорда ҳам Худонинг берган куни бир сайловчи фақат битта сайлов участкасида рўйхатга киритилиши мумкин, деб уқтиришяпти-ку.

Менга таклифнома юборган ҳар икки сайлов участкаси мактабда жойлашган. Демак, ўша ерда сайловга қарашиб юрган ҳамкасб сингилларимиз бир-биридан бехабар таклифномага юбораверган. Шундай десам, оғзи беқопқоқ қўшним “Атайин иккита юборишган. “Явка”ни ошириб кўрсатиш учун бир одамни бир нечта участкада рўйхатга тиркашган”, деб ақллилик қилди.

Йўғе, жуда унчалик эмасдир. Тўғри, бултурги парламент сайловида қўшни маҳалладаги марҳум отахонга ҳам таклифнома келгани роса ҳангома бўлганди. Лекин буларнинг бари адашмовчиликдир, атайин “явка”ни ошириш учун шундай қилинмагандир.

Бошқа бир қўшним эса (у мактабда ҳуқуқдан дарс беради) бу ҳақда зудлик билан президентликка номзод Акмал Саидовга маълум қилишни маслаҳат берди. “Номзодлар орасида фақат у ҳуқуқшунос”, дея мақтаб ҳам қўйди.

Акмал Саидов менга маъқул номзод эмас. Бунинг устига унга маълум қилишдан нима наф? Ундан кўра Марказий сайлов комиссиясига мурожаат қилсаммикан деб турибман.

Тошкентлик сайловчи-ўқитувчи

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG