Линклар

Анжелина Жоли саратоннинг олдини олиш учун тухумдонларини олдирди


Анжелина Жоли ироқлик қочқинлар лагерида. 25 январь, 2015 йил.

Анжелина Жоли ироқлик қочқинлар лагерида. 25 январь, 2015 йил.

Голливуднинг таниқли актрисаси Анжелина Жоли саратон касаллигинининг олдини олиш учун бачадон тухумдонларини фаллопий найлари билан бирга олдириб ташлади.

- Мен хатар гуруҳига кирувчи аёлларга қандай вариантлар борилиги кўрсатмоқчиман, деб ёзади Жоли ўзининг New York Times нашридаги рукнида.

Икки йил олдин саратон касаллигинининг олдини олиш учун Жоли сут безларини олдирган эди.

Актриса бундай қилишига унинг онаси, ҳоласи ва бувиси сут безлари ва жинсий аъзолари саратони туфайли вафот этгани сабаб бўлганини айтади.

39 ёшли Анжелина Жолининг олтита фарзанди бор. Уларнинг уч нафари боқиб олинган.

Жоли 2001 йилдан бери БМТ Қочқинлар иши бўйича Олий комиссарлигининг эзгу ният элчиси сифатида фаолият юритиб келади.

XS
SM
MD
LG