Линклар

logo-print

Виртуал сайлов комиссияси раиси Мўътабар Тожибоеванинг Озодликка маълум қилишича, виртуал сайлов иштирокчилари Ўзбекистонда бўлиб ўтажак президентлик сайловидан кейин мухолифатнинг виртуал коалициясини қуришга қарор қилган.

Ўтган ҳафта ВСК веб саҳифасининг хакерлар ҳужумига учрагани хориждаги ўзбек фаолларини виртуал президентлик сайловини ўтказиш шаштидан қайтаргани йўқ.

ВСК муҳожиротдаги бир гуруҳ ўзбекистонлик фаоллар томонидан Ўзбекистондаги президентлик сайловига параллел равишда ташкил қилинган.

Хакерлик ҳужуми натижасида ВСК саҳифасига фаҳш видео тасвирлар қўйиб ташланди.

ВСК фаоллари бу амал учун Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот идораларини айблади.

Глобал тармоқда ўтказилаётган сайловда иштирок этиш учун Виртуал сайлов комиссияси томонидан 12 номзод рўйхатга олинган.

Улардан 3 нафари Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган номзодлар, қолган 9 нафари эса Ўзбекистон ичкариси ва ташқарисида расмий Тошкент сиёсатига нисбатан мухолиф қарашда бўлган номзодлардир.

ВСК Ислом Каримов номзодининг президентликка илгари сурилиши Ўзбекистон конституциясига зид, дея уни номзодлар рўйхатига киритмади.

Ўзбекистонда президентлик сайловининг келаётган якшанба, 29 март куни ўтказилиши белгиланган.

"Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтиб, фаолият олиб бораётган мазкур тўрт сиёсий партия аслида президент Каримовнинг "чўнтак партиялар"и эканлиги дунё ҳамжамиятига ҳамда Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаолларига сир эмас"- дея таъкидланади ВСК мурожаатида.

30 январь куни 77 ёшга тўлган Ислом Каримов Ўзбекистонни 26 йилдан буён идора этиб келади.

Ўзбекистон Конституциясига кўра, "Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин".

Сайловда Ислом Каримовнинг ўз номзодини қайтадан қўйишига, кузатувчиларга кўра, мутлақо мумкин эмас.

Хўш, ВСК ўз ишидан қанчалар қониқиш ҳосил қилмоқда?

Озодлик айни савол билан Виртуал сайлов комиссияси раиси Мўътабар Тожибоевага мурожаат қилди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG