Линклар

Путин ҳибсдаги Сахалин губернаторини вазифасидан бўшатди


Сахалин вилояти губернатори йирик миқдорда пора олишда гумон қилинмоқда

Сахалин вилояти губернатори йирик миқдорда пора олишда гумон қилинмоқда

Россия президенти Владимир Путин порахўрликда айбланиб, ҳибсга олинган Сахалин губернаторини вазифасидан бўшатди.

Александр Хорошавин уч ҳафта муқаддам кишанланиб, Москвага олиб кетилганди.

55 яшар Хорошавин Сахалин вилоятига 2007 йилдан буён раҳбарлик қилиб келаётганди.

Шу ой бошида у Сахалин фаолият юритган ширкатдан 5.6 миллион доллар пора олишда айбланган эди.

Терговчиларга кўра, Хорошавин "Энергострой" ширкатидан унга берилган контракт учун даромаднинг 6 фоизини талаб қилган.

Агар айбдор деб топилса, Александр Хорошавин 15 йилга қадар озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG