Линклар

Украинада икки юқори ҳукумат мулозими ҳибсга олинди


Полицияси Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати бошлиғининг қўлига кишан солмоқда

Полицияси Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати бошлиғининг қўлига кишан солмоқда

25 март куни Украина полицияси телевидение орқали тўғридан-тўғри намойиш этилаётган ҳукумат сессиясини тўхтатиб, Фавқулодда вазиятлар хизмати бошлиғи Сергей Бочковский ва унинг муовини Васил Стоетскийни ҳибсга олди.

Ички ишлар вазири Арсен Аваковнинг айтишича, икки ҳукумат мулозими коррупцияга алоқадорликда гумонланмоқда.

Бош вазир Арсений Яценюкка кўра, икковлон Россия дастаклаган сепаратистлар билан жанг қилаётган ва иқтисодий қийинчиликларга рўбарў бўлган Украина обрўсига "футур етказди".

"Бир мамлакат урушда экан ва ҳар тийин тежалётган бир пайтда, улар халқ ва давлатни ўмаришди," – деди Яценюк.

Унинг огоҳлантиришича, "Бу кўргулик Украина давлатини ўмаришга интилган ва қонунни бузган ҳар бир инсон бошига келади."

Бир неча соат аввал президент Петро Порошенко қудратли корчаллон Игорь Коломойскийни Днепрепетровск ҳокимлигидан четлатиш ҳақида фармон чиқарганди.

XS
SM
MD
LG