Линклар

Ўзбекистонда жамоат жойларида тамаки чеккан одамларга жазо чораларини кучайтиришга оид қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Podrobno.uz нашрининг билдиришича, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Тошкент давлат юридика университети олимлари билан ҳамкорликда спиртли ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилинишини чеклаш бўйича қонунда кўзда тутилган жазо чораларини кучайтириш масаласида муҳокама ўтказган. Мазкур лойиҳа ҳукумат томонидан тақдим этилган.

Ўзбекистон Маъмурий кодексида жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичган ва транспортда тамаки чеккан шахсларга жарима белгиланиши назарда тутилган. Бироқ амалда бу моддаларнинг қўлланилиши бир қатор баҳсли ҳолатларга сабаб бўлаётгани айтилмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда “жамоатчилик жойлари” деган тушунчани аниқлаштириш, спиртли ичимликларни иш жойларида ичилишини тақиқлаш, шунингдек, жамоат жойларида тамаки чеккан ва спиртли ҳамда тамаки маҳсулотларини тарғиб қилган шахсларга маъмурий жавобгарликни белгилаш таклиф қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG