Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик лўлилар Бишкекда тиланчилик қилаётгани аниқланди


Бишкек марказида тиланчилик қилаётган лўли болалар.

Бишкек марказида тиланчилик қилаётган лўли болалар.

Қирғизистон пойтахти Бишкекда Ўзбекистон фуқаролари бўлган лўлилар гуруҳи тиланчилик қилаётгани аниқланди.

Бишкек шаҳар милициясининг билдиришича, ўзбекистонлик лўлилар пойтахтдаги чекка мавзелардан бирида ҳаробагина уйни ижарага олган ва бир хонада камида 50 киши яшаган. Улар шаҳар марказида тиланчилик билан шуғулланмоқда.

Айни пайтда Қирғизистон милицияси лўлилар Қирғизистонга қонуний асосда кириб келгани боис уларни мамлакатдан депортация қила олмаслигини ва лўлилар олтмиш кун мобайнида мамлакат ҳудудида қолиши мумкинлигини билдирди.

Қирғиз милицияси ўзбекистонлик лўлиларнинг бармоқ изларини олиш, суратга тушириш ва картотекага киртиш билангина чекланмоқда. Агар лўлиларнинг бирортаси Қирғизистонда 60 кундан ортиқ яшаб, мамлакатда бўлиш тартибини бузгани аниқланса, бир неча минг қирғиз сўми миқдорида жаримага тортилиши ва Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин.

XS
SM
MD
LG