Линклар

Ўшда Сурияга кетмоқчи бўлган тожикистонликлар қўлга олинди


Ўш аэропорти.

Ўш аэропорти.

Ўш аэропортида Туркия орқали Сурияга ўтмоқчи бўлган Тожикистон фуқаролари қўлга олинди. Бу ҳақда 25 март куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси расмий хабар тарқатди.

Маълумотда айтилишича, 22 март куни Ўшдан Истанбулга учишга тайёргарлик кўраётган уч нафар тожикистонлик қўлга олинган. Сўроқ пайтида қўлга олинганлар Сурия - Ироқ чегарасидаги жангларда иштирок этаётган жанггарининг Интернет орқали даъватини кўрганидан сўнг Сурияга бориб жанг қилишга аҳд берганларини айтган.

Қўлга олинганлар Тожикистон ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига топширилган.

XS
SM
MD
LG