Линклар

logo-print

Саудия Арабистони Ямандаги исёнчилар истеҳкомларини бoмбардимон қилмоқда


Саудия Арабистони ва Форс кўрфази давлатидаги иттифоқчилар Ямандаги шиаларнинг Ҳутий исёнчилари гуруҳи манзилларини ҳаводан бoмбардимон қилишни бошлади.

Бу ҳақда 25 март куни Саудия Арабистонининг Вашингтондаги элчиси Абдул ал Жубайр маълум қилди. Элчининг билдиришича, исёнчилар истеҳкомлари "президент Абд Раббуҳ Мансур Ҳади раҳбарлигидаги Яманнинг қонуний ҳукуматини ҳимоя қилиш мақсадида" амалга оширилмоқда

Аввалроқ шиа исёнчиларининг Яман шимолидаги Аден шаҳри аэропортини қўлга олгани хабар қилинган эди. Шиа исёнчилари мамлакат пойтахти Санаани босиб олганидан сўнг ўтган йили Аден шаҳрида Яман президенти Абд Раббуҳ Мансур Ҳади бошпана топган эди.

Вашингтондаги Саудия элчиси 25 март куни Ямандаги амалиётларда 10 давлат, жумладан, Қувайт, Қатар ва Баҳрайн ҳарбийлари ҳам иштирок этаётганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG