Линклар

logo-print

Афғонистон президенти АҚШга миннатдорчилик билдирди


Ашраф Ғани АҚШ Конгрессида.

Ашраф Ғани АҚШ Конгрессида.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Қўшма Штатларга мамлакат тарихидаги энг узоқ давом этган ташқи урушдаги иштироки учун миннатдорчилик билдирди.

25 март куни Конгресснинг умумий йиғинида сўзлаган Афғонистон президенти: “Биз бизнинг давлатимизда хизмат ўташ чоғида ҳалок бўлган 2315 ҳарбий ва яраланган 20 минг аскар олдида қарздормиз”, деб айтди.

Президент Барак Обама 24 мaрт куни Оқ уйдa aфғонистонлик ҳaмкaсби Aшрaф Ғaни билaн ўтгaн учрaшувдaн сўнг AҚШ ўз ҳaрбий кучлaрини Aфғонистондaн олиб чиқиш жaрaёнини секинлaштириб, жорий йилнинг оҳиригaчa мaмлaкaтдa 9800 нафар aмерикaлик ҳaрбийни қолдиришини aйтган эди.

Ашраф Ғани Конгрессда Вашингтонга фуқаровий жамият тараққиёти йўналишида кўрсатаётган ёрдами учун ҳам миннатдорчилик изҳор қилди..

Ашраф Ғани “Исломий давлат” гуруҳи Марказий Осиё учун таҳдид туғдираётгани ва бу гуруҳ Афғонистонга яқинлашиб қолганидан ташвиш билдирди.

XS
SM
MD
LG