Линклар

Норвегия Бош вазири Эрна Сульберг Иккинчи жаҳон уришида қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан 9 май куни Москвада ўтадиган Ғалаба парадида иштирок эмайди.

Бу ҳақда Норвегия ҳукумати вакиллари расман хабар тарқатди.

Бундан олдин Ғалаба парадида иштирок этишдан бир қатор ғарб давлатлари раҳбарлари, жумладан, Германия канцлери Ангела Меркел ҳам бош тортган эди.

Ғарб давлатлари раҳбарлари ўзларининг бундай қарорга келганларига Россиянинг Украинага нисбатан сиёсати сабаб бўлганини маълум қилмоқда.

Россия ҳукумати ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан дунёнинг деярли барча давлатлари раҳбарларига парадда иштирок этиш учун таклифнома жўнатган эди.

XS
SM
MD
LG